Ўзбекистон | 18:45 / 01.06.2018
11999
2 дақиқада ўқилади

Мирзиёев: одамларнинг юрагига қўл солиб, уларни рози қилиш сиёсатимизнинг бош мақсадидир

Президент Шавкат Мирзиёев Чилонзор туманидаги Хирмонтепа маҳалласига ташриф буюрди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълумки, мамлакатда «Обод қишлоқ» дастури асосида қишлоқ жойлар тартибга келтирилмоқда. Энди шаҳарлар учун «Обод маҳалла» дастури ишлаб чиқилмоқда. 

Хирмонтепа маҳалласи тажриба тариқасида ушбу концепция асосида обод қилинди. Ҳудудда жойлашган 24 та кўп қаватли уй таъмирланди. Маҳалла идораси ходимлари, профилактика инспекторлари учун бино, коммунал тўловлар шохобчаси, болалар ва спорт майдончалари барпо этилмоқда. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва беморларга ёрдам берилмоқда.

Президент мазкур маҳалла фаоллари, кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли ва болалар билан суҳбатлашди. 

Одамларнинг юрагига қўл солиб, уларни рози қилиш сиёсатимизнинг бош мақсадидир, деди Шавкат Мирзиёев. Биз шу тарзда ҳамма маҳаллаларни бирма-бир обод қиламиз.

Халқимиз рози бўлиб яшаши учун зарур шароит яратамиз.

Фото: Президент матбуот хизмати

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид