Шаҳарнинг Ғаресизлик, С.Камалов ва Ғ.Шеразиева кўчаларида амалга оширилган ободонлаштириш ишлари натижасида аҳоли ва шаҳар меҳмонлари учун қулай дам олиш муҳити, савдо ва кўнгилочар масканларнинг туну кун фаолият юритиши учун шароит яратилди. Бу ишларга 2,2 миллиард сўм ажратилиб, кўчаларнинг 2,5 километрлик қисми таъмирланди ва инфратузилмаси янгиланди.

dcffe66f-a1aa-1a5f-81b4-0e8e18044964_lists_slider_9637
Фото: Президент матбуот хизмати

Пиёдалар йўлаклари барпо этилиб, ўриндиқлар ва чиқинди қутилари ўрнатилди. Ҳудудни тунги вақтда ёритиш учун қуёш панеллари ёрдамида ишлайдиган энергия тежамкор чироқлар ўрнатилди. Ёмғир сувларини оқизиш ва сув тўпланишининг олдини олиш мақсадида 1,5 километрлик тармоқ янгидан қурилди, мавжудлари модернизация қилинди.

db7b1e2e-b37e-b58c-7c54-a5a820481743_lists_slider_9637
Фото: Президент матбуот хизмати

Яратилган шароитлар тадбиркорлик фаолиятини ҳам жонлантирди. Ҳудудда 8 та янги тадбиркорлик субъекти иш бошлади, яна 10 таси фаолиятини кенгайтирди. Натижада 75 та янги иш ўрни яратилди.

5080a6c2-04bd-399d-0edd-5dc0429352af_lists_slider_9637
Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари кўча бўйлаб юрар экан, одамлар билан самимий мулоқот қилди, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик энг қадрли неъмат эканлигини таъкидлаб, эзгу тилакларини билдирди.

Фото: Президент матбуот хизмати