Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамасида “Фильмнинг оммавий намойишини амалга оширишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси эълон қилинди.

Низомга кўра, фильмни оммавий намойиш қилиш ушбу Низомга мувофиқ берилган рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади, қуйидагилар бундан мустасно:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан оммавий намойиш қилинадиган фильмлар;
давлат буюртмасига асосан яратилган фильмлар;
фестивалларга, семинарлар, ретроспектив намойишлар ва бошқа шу каби маданий тадбирлар учун хорижий мамлакатлардан олиб кирилган (етказиб берилган) фильмлар;
шахсий мақсадларда оилавий кўриш учун тайёрланган, оммавий намойиш қилинмайдиган фильмлар.

Қуйидагилар фильмнинг оммавий намойишини амалга оширишда рухсат бериш талаблари ва шартларига тегишлидир:

фильмнинг оммавий намойишини амалга оширишда қонун ҳужжатларига, жумладан, тадбиркорлик фаолиятида рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги, фильмлардан фойдаланганлик учун муаллифларга ҳақ тўлаш тўғрисидаги, болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш;
кинотеатрлар, кинозаллар ва бошқа махсус жиҳозланган биноларда (жойларда) фильмнинг оммавий намойишини амалга оширишда аҳолига киновидео хизмати кўрсатиш тартибига риоя қилиш;
фильмда зўравонликни, порнографияни тарғиб қилмаслик, мамлакатда хавфсизлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорлик, фуқаролар тинчлиги, миллатлараро ва динлараро тотувликни хамда Ўзбекистон ҳақида нотўғри ахборот тарқатиши ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятларини бузиб кўрсатмаслик;
фильмда инсонларнинг онгига ва (ёки) уларнинг руҳий саломатлигига зарарли таъсир кўрсатадиган яширин кўринишдаги саҳналар ёки бошқа техник усулларнинг бўлмаслиги.

Рухсатнома олингунга қадар ариза берувчилар ва бошқа шахслар оммавий ахборот воситаларида, Интернет тармоқларида, афиша стендларида фильмнинг оммавий намойишини ўтказиш жойи, санаси ва вақти тўғрисида эълон қилишга чипталарни сотишга ҳақли эмаслар.

Фильмнинг оммавий намойишини амалга оширишга рухсатнома олиш учун ариза берувчи қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: