Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи навбатдаги ташаббуси ҳақида эълон қилиб, ижтимоий тармоқда кулгига қолди.

Иттифоқнинг фейсбукдаги расмий саҳифасида Ёшлар Иттифоқининг Бухоро шаҳар кенгаши томонидан амалга оширилган тадбир тўғрисида ҳисобот берилган.

«40 нафар уюшмаган ёш Бухоро шаҳридаги мардикор бозорига 1-2 сўм пул топиш илинжида чиқади. Бозорда кунлик ё ҳафталик иш топган ёш турли шароитларда ишлайди ҳам, аммо эртага шу иш борми ё йўқ, бу ҳам номаълум. Бунинг устига бу ёшлар ҳам жамиятда ўз ўрнини топишни, муносиб шароитларда ишлашни истайди. Ёшларга берилаётган имкониятлардан фойдаланишга улар ҳам ҳақли, албатта», дейилади хабарда.

Аммо иттифоқ бу ёшларни доимий иш билан таъминлаб қўймаган, уларга мавсумий ёки кунлик иш ҳам топиб бермаган.

«Ёшлар иттифоқи Бухоро шаҳар Кенгаши ташаббуси билан ана шу ёшларни бир мақсад йўлида бирлаштириш, уларни соғлом турмуш тарзига тарғиб қилиш, фаолликка чақириш мақсадида футбол мусобақаси ташкил этилди. Мусобақа аввалида ёшлар «Иттифоқ фарзандлари» ҳамда «Ўзбекистон ёшлари» жамоаларига бўлинишди. Шундан сўнг, қизғин ва муросасиз ўйин бошланди. Кетма-кет қилинган ҳужумлар, муносиб ҳимоя ўйинни янада қизиқарли ўтишига замин бўлди. Мусобақа натижаларига кўра, «Иттифоқ фарзандлари» жамоаси «Ўзбекистон ёшлари» жамоасини 3:0 ҳисобига мағлуб қилиб, ғолибликни қўлга киритди», дея давом этилади хабарда.

Ўйиндан сўнг «ғолиб ва совриндорлар»га Иттифоқнинг Бухоро шаҳар кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалар — бир литрдан пахта ёғи ва электр-чойнаклар топширилган.

Фото: Facebook / Ёшлар Иттифоқи

Бу пост ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг ҳам кулгисига ҳам норозилигига сабаб бўлган. Улар Иттифоқ аъзолари бўлмаган ёшларни «маънавияти қашшоқ», «уюшмаган ёшлар» каби ҳақоратли атамалар билан атамасликни сўрашган.

«Тирикчилик дардида кўчага ризқини қидириб чиқиб ҳалол меҳнат қилганларни нега «уюшмаган ёшлар» деган хунук сўз билан қўшиб ёзасизлар?» (우즈백)

«Бунинг ўрнига катта иш олган қурувчилар билан гаплашиб уйлар, бинолар қурилишини гаплашиб бермабсизларда. 1-2 ой иш билан таъминланар эди. Ғишт урадими, сувоқчиликми, ҳамма ўзининг қўлидан келадиган ишини қилса...» (