Иқтисодиёт | 14:10 / 18.06.2018
54317
1 дақиқада ўқилади

Сўм курси ўсишда давом этди, доллар курси яна пасайди

Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини эълон қилди  — 18 июндан бир доллар 7883.99 сўмни ташкил этади. Ўтган сешанбадаги курс билан таққослаганда, АҚШ валютаси бир ҳафтада 25.38 сўмга қадрсизланди.

Шунингдек, 1 евро курси 155.21 сўмга пасайиб, 9150.95 сўмга тушган, 1 рубль курси 1.83 сўмга арзонлашиб, 124.89 сўмни ташкил этмоқда.

Ўзбекистонда 2017 йил 5 сентябрда валюта либерализацияси бошланганидан бери доллар ҳали ҳеч бу қадар пастга шўнғимаган эди. Умуман олганда, доллар курси май ойининг бошида бир марта 3 тийинга ошгани ҳисобга олинмаса, 13 февралдан бери фақат қулаяпти.

Марказий Банк маълумотига кўра, доллар курсининг пасайишига Ўзбекистон Марказий банкининг валюта биржасидаги янги интервенция стратегияси таъсир қилмоқда. Шу туфайли сўмнинг қадри жуда фаол ўсмоқда.

Мавзуга оид