Фото: Ўзагрокимёҳимоя

Маълумки, бугунги кунда серқуёш Ўзбекистон заминида етиштирилган маҳсулотлар нафақат ички, балки ташқи бозорларда ҳам жуда харидоргирдир. Бунга уларнинг табиийлиги, турли касалликлардан холи экани ҳам таъсир кўрсатмоқда. Исталган истеъмолчи фақат энг сифатли маҳсулотларни харид қилишни хоҳлайди. Бунда эса шу маҳсулотнинг етиштирилиш жараёни ҳам муҳим ўрин тутади.

Фото: Ўзагрокимёҳимоя
Фото: Ўзагрокимёҳимоя

“Ўзагрокимёҳимоя” АЖ бошқарувида “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда илғор тажрибаларни қўллаш ҳамда кўрсатилаётган сервис хизматлар тури ва ҳажмини кўпайтириш бўйича ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар” мавзусида ўтказилган семинар ҳам бевосита юқоридаги масалаларни ўз ичига қамраб олди.

Яъни, семинар давлат корхоналари ва тадбиркорлар ўртасида манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўсимликларнинг зараркунандалари, касалликлари ҳамда бегона ўтларга қарши кураш, ўсимликларни баргидан озиқлантириш (суспензия) тадбирларида илғор чет эл давлатлари тажрибаларини тадбиқ қилиш, томорқа ер эгалари, мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари етиштирувчи фермер ва деҳқон хўжаликларига малакали мутахассислар томонидан консалтинг ва агрокимёвий хизматлар кўрсатишни кенгайтириш, сифатли, инсон соғлиги учун зарарсиз ва экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун барча имкониятлардан фойдаланиш каби мақсадларга эга бўлди.

Фото: Ўзагрокимёҳимоя
Фото: Ўзагрокимёҳимоя
Фото: Ўзагрокимёҳимоя

Семинар якунида “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти ҳамда кимёвий воситалар ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи ташкилотлар ўртасида “Ҳамкорлик тўғрисида меморандум” имзоланди.