Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзагрокимёҳимоя» ва ҳудудий «Агрокимёҳимоя»лар тугатилади
Президент томонидан “Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон имзоланди.
Ҳужжатга асосан:
- Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси негизида Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ташкил этилади;
- Тошкент вилоятида ўсимликларни ҳимоя қилишнинг комплекс хизматларини кўрсатувчи Намунавий марказ ташкил этилади;
- Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга олиш бўйича давлат комиссиясини тугатилади;
- “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ ва ҳудудий “Агрокимёҳимоя” АЖлар тугатилади;
- “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ ва ҳудудий “Агрокимёҳимоя” АЖларни тугатиш бўйича Республика комиссияси таркиби ва унинг ҳудудий комиссияларининг намунавий таркиби тасдиқланди.
Ўсимлик зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ушбу йўналишда зарур ишлов бериш техникалари, агрометеостанциялар, биолаборатория жиҳозлари ва бошқа ускуналар харид қилинишда давлат томонидан 2024 йил 31 декабрга қадар қўллаб-қувватлашнинг тартиби жорий қилинади. У қуйидагиларни назарда тутади:
а) қуйидагиларнинг Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан компенсация қилинишини:
- суммаси 10 млрд сўмдан, фоиз ставкаси МБ асосий ставкасининг 1,75 баробаридан ошмайдиган миллий валютада ажратиладиган кредитлар учун фоиз тўловларининг харажатлари, МБнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин 7 фоиз пунктдан кўп бўлмаган қисми;
- тижорат банклари томонидан эквиваленти 10 млрд сўмдан ошмайдиган хорижий валютада ажратиладиган кредитлар учун – тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 30 фоизигача, бироқ 3 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда фоиз;
- б) ажратиладиган кредит таъминотининг 50 фоизигача, бироқ 10 млрд сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан кафиллик тақдим этилишини.
Мавзуга оид
19:38 / 02.04.2026
Тўртта вилоятда зараркунанда чигирткалар тухумдан чиқа бошлади
23:16 / 03.03.2026
Умрбод қамоқ жазоси педофилия жиноятига такроран қўл урган шахсларга тааллуқли бўлади
18:37 / 30.01.2026
Ўзбекистон Хитойдан мандарин ва ананас импортини вақтинча тақиқлади
08:38 / 25.12.2025