Ўзбекистонда яна бир кўкрак нишони таъсис этилди
Президент қарори билан “Намунали томорқачи” кўкрак нишони таъсис этилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.
“Намунали томорқачи” кўкрак нишони билан қишлоқ хўжалиги соҳасига замонавий инновацион технологияларни жорий этган ҳолда экологик ва органик тоза, арзон ва сифатли маҳсулотларни етиштириш ва ички бозорни улар билан барқарор таъминлаш, янги серҳосил навларни кўпайтириш ишларига муносиб ҳисса қўшаётган илғор томорқа ер эгалари тақдирланадилар.
“Намунали томорқачи” кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифлар туман қишлоқ хўжалиги бўлими, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан шакллантирилади.
Мавзуга оид
19:55 / 25.09.2023
«Диний бағрикенглик» кўкрак нишони таъсис этилди
20:25 / 04.09.2023
«Ибратли оила» кўкрак нишонини бериш тартиби белгиланди
11:08 / 18.03.2023
«Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони Маҳалла тизими ходимлари куни арафасида топширилади
23:23 / 27.10.2022