Жорий йилнинг 26 – 29 июнь кунлари МДҲга аъзо давлатлар дўстона армиялари ўртасида ҳарбий-амалий спортнинг “Кўп кураш ҳарбий спорт комплекси” тури бўйича Белорусь Республикаси пойтахти Минскда бўлиб ўтган ҳалқаро мусобақада Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари мезбонлардан кейин иккинчи ўринни эгаллашди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати



Нуфузли мусобақада Беларусь Республикаси (иккита жамоа), Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Республикалари, Россия Федерацияси каби МДҲга аъзо давлатлардан олтита жамоа иштирок этиб, 100 ва 3000 метрга югуриш, узоқликка граната улоқтириш, турникда тортилиш, тўсиқли йўлакларни 400 метрга югуриш билан биргаликда ўтиш каби ҳарбий комплекс машқларни якка ва жамоа таркибида бажарди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Мусобақада подполковниклар Мансур Мамадаминов ва Баҳодир Тўхтаназаров бошчилигидаги Мудофаа вазирлиги жамоаси юқори жисмоний тайёргарликларини намойиш қилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Кичик сержант Исоқжон Рустамов ягона тўсиқли йўлакларни 400 метрга югуриш билан ўтишда 2 дақиқаю 13 сония натижа қайд этиб, нуфузли мусобақада биринчи ўринни қўлга киритди ва ҳарбий кийимда мусобақа рекордини ўрнатди. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати