Ўзбекистон | 17:21 / 14.09.2024
7556
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик ҳарбийлар Жанубий Кореяда ўтказилган халқаро мусобақада 1-ўринни қўлга киритди

Жанубий Кореянинг Конгвандо провинцияси Инже шаҳрида иккинчи марта Халқаро илмий-жанговар тайёргарлик мусобақаси ўтказилди. Унда иштирок этган ўзбекистонлик ҳарбийлар биринчи ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати Kun.uz’га маълум қилди.

Қайд этилишича, халқаро мусобақада жами 13 та жамоа, жумладан, АҚШ, Австралия, Ўзбекистон ва Камбоджа давлатларидан 500 дан ортиқ ҳарбий хизматчи иштирок этган.

«Мусобақа давомида ҳар бир жамоа тасодифий қуръа ташлаш орқали беллашувга киришган. «Ҳар бир жамоа оператив режани ишлаб чиқиш ва миллий келишув бўйича мажбуриятларни бажариш, бу орқали бўлинмаларнинг қўшма операциялари учун зарур бўладиган кўникма ва тажриба оширишга муваффақ бўлди», — дейилади хабарда.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси мазкур Халқаро илмий-жанговар тайёргарлик мусобақасида иккинчи бор ҳам иштирок этиб, энг юқори натижани қайд этган. Ўтган йилги ҳам ўзбекистонлик ҳарбийлардан иборат жамоа мазкур мусобақада биринчиликни эгаллаган эди.

Фозилбек Юсупов
Тайёрлаган Фозилбек Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид