«Ўзагрокимёҳимоя» деҳқон ва фермерларга мурожаат билан чиқди
Қишлок хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи фермер ва дехқонлар жуда катта синов даврига келишди. Деҳқончиликда ўзи, осон иш йўқ! Мана шу йил ҳам об-ҳаво ҳарорати деҳқонларимиз парваришлаётган экинлар учун ноқулай келди, айниқса, пахта етиштириш учун вегетация даврида керакли ҳарорат ололмай пахта ривожи бир неча кунга кеч қолмокда. Шу билан бирга ушбу об-ҳаво табиатдаги биз етиштираётган пахтага жиддий зарар келтирувчи ҳашорат ва зараркунандалар кўпайишига сабаб бўлди.
Ўзбекистоннинг иқлим шароити қишлок хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга жуда қулай бўлиши билан бир қаторда, табиатдаги ҳашорат ва зараркунандалар яшаши учун ҳам яхши муҳит ҳисобланади.
Албатта, бу борада олимлар ҳамда соҳа мутахассислари томонидан ҳашорат ва зараркунандаларга қарши кураш чоралари жиддий ўрганилиб, ўсимликка етказадиган зиёнининг олдини олиш юзасидан биологик ва кимёвий ҳимоя чоралари бўйича тавсиялар белгилаб берилган.
Ваҳоланки, сўнгги йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи деҳқон ва фермерларимиз ушбу тавсияларга аҳамият бермай, ўз устиларида ишламай қўйишди. Оқибатда, зараркунандаларнинг ўсимликларга зарар келтиришининг олдини олиш (профилактика) билан эмас, балки зарар келганидан сўнг ҳашоратга қарши курашишмоқда. Бу эса, ўз навбатида, салбий натижаларга, яъни катта меҳнат ва маблағ сарф қилиб етиштирилаётган ҳосилнинг 30-40 фоизини йўқотишга олиб келмоқда.
Ўзбекистон шароитида пахта етиштиришда асосий зараркунандалар аниқ бўлиб, булар Кузги тунлам (илдиз қурти), шира, трипс, ўргимчаккана, беда ва ғўза қандаласи ҳамда кўсак қурти ҳисобланади.
Ҳозирги кунда пахтадаги ҳашорат ва зараркунандаларга қарши курашиш учун “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти омборларида барча турдаги кимёвий препаратлар захираси мавжуд ва жойларда отряд усулида қарши кураш ишлари олиб борилмоқда.
Юқоридагилардан хулоса қилган ҳолда соҳа мутахассислари, тегишли ташкилотлар ва ҳурматли фермерлар:
“Пахта етиштиришда жойлардаги ҳашорат ва зараркунандалар тарқалган ўчоқ ҳудудлар ва контурлар сизларга маълум. Тавсия қилардикки, ушбу мавсум йилида ва бундан буён ҳашоратларни зиён келтириши билан эмас, зиён келтиргунига қадар (профилактик) кимёвий ишловларни ўз вақтида ўтказилишини ташкил қилайлик ва меҳнатимиз натижасини хирмонга тўлиб тошиб кетадиган ҳосил билан ҳамда хонадонларимиздаги файзу-баракасида кўрайлик”, дейилади “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти мурожаатида.
Маълумот учун телефон рақамлари: (0-371) 200-09-11
Мавзуга оид
08:28 / 31.07.2021
«Ўзагрокимёҳимоя» ва ҳудудий «Агрокимёҳимоя»лар тугатилади
08:07 / 04.03.2020
«Ўзагрокимёҳимоя» тугатилади, янги агентлик ташкил этилади - Президент қарори лойиҳаси
18:55 / 03.06.2019
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши «Ўзагрокимёҳимоя» курашади
20:40 / 25.09.2018