Жамият | 10:00 / 10.07.2018
18885
2 дақиқада ўқилади

Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармаси ишга таклиф этади

Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармаси ишга таклиф этади. Номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

- ёши 18-30 ёшдаги фуқаролар;

- олий маълумотли (иқтисодий, молиявий, юридик, бухгалтерия, банк, божхона иши, солиқ, халқаро муносабатлар, ахборот технологиялари, хорижий тиллар);

- ҳарбий хизматни ўтаган (ҳарбий кафедра, муддатли ёки сафарбарлик чақирув резерви);

- Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискага эга бўлган;

- чет ва рус тилларини биладиган;

- республиканинг ҳар қандай чегара ҳудудларида хизматни давом эттириш шартига тайёр.

Шунингдек, ўрта-махсус маълумотга эга кинолог, ветеринар, ит ўргатувчи ҳамда зоотехниклар ҳам ишга таклиф этилади.

Номзодлар ҳар куни соат 9.00 дан 18.00 га қадар Тошкент вилояти бошқармасининг Кадрлар бўлимига мурожаат қилишлари мумкин.

Манзил: Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Дарҳонтепа кўчаси, 7-а уй.

Мўлжал: Новомосковский кўчаси, “Акфа шоколад” заводи.

Қўшимча маълумот учун телефон: (0-371) 120-86-14.

Номзодлар билан якка тартибда суҳбат ўтказилади. Давлат божхона қўмитаси веб порталига номзодларга берилиши мумкин бўлган савол-жавоблар қўлланмаси жойлаштирилган. 

Номзоднинг ёнида паспорт, диплом ва ҳарбий гувономаларининг асли бўлиши шарт.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид