Миграция агентлиги ва «RRG AG» ташкилоти қурилиш соҳаси мутахассисларини Германияда ишлашга таклиф қиляпти.
Дастур доирасида бўш иш ўрни 200 та, ойлик маош 2500 еврони ташкил этади. Бунда ғишт терувчи, қурилиш дурадгори, қурилиш чилангари, саноат механиги, қурилиш крани оператори, қурилиш пайвандчиси ва қурилиш бетон қуювчиси мутахассисликлари бўйича вакансиялар мавжуд.
Танловда 18–39 ёшдаги, олий ёки касб-ҳунар таълими тўғрисидаги дипломга эга номзодлар иштирок этиши мумкин. Талабалар: тегишли йўналиш бўйича камида 2 йиллик техникум ёки коллеж дипломи ҳамда сўнгги 5 йил ичида тегишли соҳада камида 2 йиллик иш тажрибаси.
Иш ҳафтасига беш кун, 40 соатдан иборат бўлади. Меҳнат шартномаси муддатсиз тузилади ва олти ойлик синов муддатини ўз ичига олади.
Номзодлар учун Германиядаги турар жой харажатлари ойига 300 еврони ташкил этади. Озиқ-овқат харажатлари ҳам ходим ҳисобидан қопланади.
Талабгорлар Тошкент шаҳридаги «Berlitz» ўқув марказида 8 ой давомида А1 даражадан B1 даражагача бепул немис тили курсида ўқитилади. Харажатлар Миграция агентлиги ва иш берувчи томонидан қопланади.
Тил сертификати имтиҳони, виза ва авиачипта харажатлари ҳам иш берувчи томонидан қопланади. Меҳнат шароитлари — иш ҳақи, устамалар, суғурта, таътил ва бошқа имтиёзлар — Германиядаги ходимлар билан тенг даражада белгиланади.
«Германияга жойлашганингиздан сўнг оила аъзоларингизни доимий яшаш учун олиб келиш ҳамда болалар учун нафақа олиш имконияти мавжуд», дейилади иш эълонида.
Рўйхатдан ўтиш учун керакли йўналишлар:















