Қандай ҳолатларда давлат эҳтиёжлари учун ер участкалари олиб қўйилиши мумкин?
Ўзбекистон Республикасида инвестицион иқлимни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент фармони лойиҳасида ер участкаларидан фойдаланиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.
Ҳужжатда қайд этилишича, давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши ҳақидаги қарор фақат ер участкалари олиб қўйиладиган манфаатдор шахслар билан очиқ муҳокама, шунингдек фойда ва зарарлар баҳоланганидан сўнг қабул қилинади.
Бу ҳолда жисмоний ва юридик шасхларга тегишли бўлган турар-жой, ишлаб чиқариш бинолари ва бошқа қурилма ва иншоотларни бузиш, кўчмас мулкнинг бозор баҳоси ва ер участкасининг олиб қўйилиши билан боғлиқ зарарлар тўлиқ қопланганидан сўнг амалга оширилади.
Бундан ташқари, давлат органининг (мансабдор шахс) ноқонуний маъмурий акти чиқарилиши оқибатида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарлар давлат томонидан, биринчи навбатда тегишли органларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
Фармон лойиҳаси билан давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкалари қатъиян қуйидаги мақсадларда олиб қўйилиши белгиланмоқда:
- мудофаа ва давлат хавфсизлиги, қўриқланувчи табиат ҳудудлари, эркин иқтисодий зоналар тузиш ва уларни ишга тушириш эҳтиёжлари учун ер ажратиш;
- халқаро шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш зарурияти юзасидан;
- фойдали қазилмаларни топиш ва уларни қазиб олиш билан боғлиқ ҳолларда;
- автомобиль ва темир йўллари, аэропортлар, аэродромлар, аэронавигация ва авиатехник марказлар объектлари, темирйўл транспорти объектлари, кўприклар, метрополитенлар, туннеллар, энергетика тизими объектлари ва электр узатиш линиялари, космик фаолият объектлари, магистрал қувурлар, инженерлик-коммуникация тармоқларини қуриш (реконструкция қилиш);
- Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига объектлар қуриш туфайли аҳоли пунктларининг бош режаларини амалга ошириш, шунингдек қонунлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларида тўғридан-тўғри назарда тутилган бошқа ҳолатларда.
Мавзуга оид
13:23 / 09.04.2024
Депутатлар ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига оид қонунни қабул қилди
15:29 / 27.02.2024
"Қарийб 4 млнга яқин фуқароларга бевосита даҳлдор" - ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига оид қонун лойиҳаси ҳақида
15:25 / 29.09.2023
Хусусийлаштирилган ер участкаларига оид қоидалар такомиллаштирилмоқда
19:40 / 19.08.2019