Сурия Жанубий Осетия билан дипломатик алоқалар ўрнатди
Сурия ташқи ишлар вазири Валид Муаллим ва қисман тан олинган Жанубий Осетия республикаси ташқи ишлар вазири Дмитрий Медов икки мамлакат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилгани ҳақидаги келишувни имзолади. Бу ҳақда Суриянинг SANA ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Икки мамлакат вазирлари ўртасидаги мулоқот Жанубий Осетия делегациясининг Сурияга ташрифи чоғида бўлиб ўтган.
Хабарда таъкидланишича, учрашув пайтида вазирлар бир қатор соҳалардаги икки томонлама алоқалар ҳақида музокаралар олиб борган ва бир қатор соҳаларда икки томонлама манфаатли шартномалар имзоланган.
Аввалроқ, Грузиянинг Сурия билан дипломатик алоқаларни узгани ҳақида хабар берилган эди. Грузинларнинг бундай қарорга келишига Сурия томонидан Абхазия ва Жанубий Осетия республикаларининг тан олиниши сабаб бўлганди.
Мавзуга оид
14:00 / 16.11.2024
Гуржистонсиз 30 йил: Абхазия ва Жанубий Осетия қандай яшамоқда?
16:50 / 30.10.2023
Тан олинган ва олинмаган давлатлар: улар нимаси билан фарқланади?
11:19 / 08.08.2023
Гуржистон урушига 15 йил: ҳукумат тинчлик ваъда қилмоқда, лекин ўзи ҳам уруш билан қўрқитмоқда
08:43 / 31.05.2022