Ўзбекистон | 11:52 / 23.07.2018
36546
1 дақиқада ўқилади

Жаҳонгир Ортиқхўжаевга Сергели автомобиль бозорини кўчириш лойиҳаси тақдим этилди

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга Сергели автомобиль бозорини кўчириш бўйича лойиҳа тақдим этилди.

«Miratec компанияси Сергели автомобиль бозорини кўчириш бўйича лойиҳани тақдим этди, унинг доирасида янги автобозорни замонавий стандартлар ва мезонларга мувофиқ янги майдончада ташкил этиш таклифи берилди», - дея хабар қилишган пойтахт ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашидан. 

Ушбу лойиҳа бўйича асосий инвестор - Miratec компанияси. Унинг директори Дилшодхон Мансурхоновнинг сўзларига кўра, лойиҳани кореялик инвесторлар билан ҳамкорликда амалга ошириш режалаштирилмоқда, бу Жаҳонгир Ортиқхўжаевда қизиқиш уйғотган. Инвестор яқин келажакда молиявий ҳисоб-китоблар тўғрисида маълумотни тақдим этиши керак.

Аввалроқ, «Сергели» автомобиль бозорини Тошкент вилоятининг Чиноз туманига кўчириш режалаштирилаётгани хабар берилганди. Тошкент ҳокими бошқа йирик бозорларни ҳам шаҳардан ташқарига кўчириш ва уларни бизнес билан бирга бошқаришни таклиф қилди.

Мавзуга оид