Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилишича, 2026 йил 23 июл соат 00:00 дан 26 июл соат 24:00 гача Сергели туманидаги Сўғдиёна кўчасининг Янги Сергели кўчаси билан кесишмасидан Жалойир кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисмида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Чекловлар «Мангал Фест 2026» тадбирини хавфсиз ва уюшқоқ тарзда ўтказиш мақсадида жорий этилмоқда.

Масъуллар ҳайдовчиларга йўналишларини олдиндан режалаштириш, шунингдек, айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилди.

Келтирилиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўралди.