Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вольфрам саноатини тиклаш учун IFG Capital Partners жалб этилди
Фото: natural-museum.ru
Давлат геология қўмитаси Ўзбекистон вольфрам саноатини қайта тиклаш учун IFG Capital Partners’ни жалб қилди, деб хабар беради Spot.
«IFG Capital Partners Самарқанд вилоятининг Яхтонида вольфрам конларини ўзлаштиришнинг техник-иқтисодий асосларини аниқлаш учун Ўзбекистон Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси билан келишув имзолади», - дейилади хабарда.
Агар тадқиқот ижобий натижага олиб келадиган бўлса, IFG коннинг саноат ўзлаштирилишини ташкил қилади. IFG тадқиқот биринчи босқичини дарҳол бошлашни режалаштирмоқда - бу рудаларни қайта ишлаш оптимал сценарийсини аниқлаш учун мавжуд захираларни тасдиқлаш ва металлургия синовларини ўтказишга бурғилашни ўз ичига олади. Шундан кейин қайта ишлаш объекти лойиҳаси киритилади.
Яхтон - Самарқанддан 55 км жанубда, Ургут шаҳри яқинида жойлашган вольфрам кони. Бу ерда вольфрам триоксидининг катта захиралари бор, деб ҳисобланади - 20 минг тоннадан ортиқ.
«Яхтон - замонавий ишлаб чиқарувчи корхона негизида қатор паст рентабелли конларни бирлаштириш йўли билан Ўзбекистонда вольфрам кластерини яратишда биринчи қадам бўлади», - дея ҳисоблашмоқда IFG’да.
Мавзуга оид
14:16 / 25.02.2026
Ўзбекистон Афғонистонда темир ва мис конларини қидиришни бошлади
17:50 / 23.02.2026
«Ўзбекнефтгаз» янги конлардан газ оқими олинганини эълон қилди
07:43 / 14.01.2026
Дунёнинг 10 та ҳайратланарли геологик мўъжизаси
22:28 / 25.12.2025