Фото: Shivaki 

Йирик савдо маркази ёки офис остонасига қадам босишингиз билан майин, салқин ҳавони ҳис этасиз. Бинода эсувчи салқин шабада ёзнинг жазирамасида унутилмас ҳузур бағишлайди. Аммо бинонинг ичида сайр қилганда на ишлаётган моторларнинг товушини эшитасиз, на деворларда осилган кондиционерларга кўзингиз тушади.  Ёзнинг иссиқ кунларида йирик биноларда салқиндан лаззатланишингиз учун  SHIVAKI корхонаси юқори сифатли саноат кондиционерларини ишлаб чиқармоқда.

Artel заводларида ишлаб чиқариладиган SHIVAKI саноат кондиционерлари Ўзбекистон бозорларида пайдо бўлганига уч йил бўлди. Ўтган уч йил давомида SHIVAKI компанияси юздан ортиқ турли лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширди, истъемолчилар орасида катта шухрат қозонди ва саноат кондиционерларини ишлаб чиқарувчи корхоналар орасида етакчи ўринни эгаллади.

Япон технологиялари бўйича ишлаб чиқарилган SHIVAKI кондиционерлари 5 турга бўлинади:

Фото: Shivaki 

Чиллер ва Фанкойллар Ягона совуқлик манбаи бўлмиш чиллер, совитувчи хладагентни фанкойлга узатади. Фанкойл эса хладагент ёрдамида бинони совитади. Ушбу совитиш усулининг афзаллиги шундаки, чиллер ва фанкойл тизими осон ўрнатилади ва ҳар қандай бинога тўғри келади. 
Ушбу тизим бино ҳоналаридаги ҳароратни алоҳида назорат қилиш имкониятини беради. Чиллер ва Фанкойл тизими офис марказлари, меҳмонхоналар, касалхоналар, савдо марказлари, кўп қаватли турар-жой марказларида бемалол ўрнатилиши мумкин.

Фото: Shivaki 

VRV/VRF кондиционерлаш тизими – марказлаштирилган, юқори энергия самарадорлигига эга бўлган кондиционерлаш тизими ҳисобланади. - VRV/VRF кондиционерлаш тизимининг ички блоклари мутлақо товушсиз ишлайди ва бинодаги одамларга ишлаш учун қулай шароит яратади.

Мультиҳудудли сплит-тизим Ушбу тизим ўзининг ихчам ўлчамлари билан ажралиб туради. Мультиҳудудли сплит-тизим ёрдамида бинонинг ҳар бир қисмида алоҳида ҳарорат ўрнатиб уни осон назорат қилишингиз мумкин.