Биз овқат ейиш учун яшамаймиз, аксинча, яшаш учун овқат тановул қиламиз. Соғлом яшаш учун эса тўғри овқатланиш жуда ҳам муҳим. Ҳозирги вақтда уй бекалари ўз маҳоратларини ишга солган ҳолда турли хилдаги мазали таомларни тайёрлаб, ижтимоий тармоқлар орқали янгидан-янги рецептларни улашишмоқда.

Ёз мавсуми – ширин мевалар пишадиган, турли хил шарбатлар, ичимликлар тайёрланадиган даврдир. Айниқса, кафе ва ресторанларда тайёрланадиган мевали смузилар, коктейллар нафақат катталар, балки жажжи болаларга ҳам бирдек ёқади. Уларни уй шароитида ҳам тайёрлаш мумкин. Бунда Сизга SHIVAKI бренди остидаги SH-BL-818 блендери ёрдам беради.

Фойдали витаминларга бой бўлган коктейллар, шарбатлар инсон организми учун ҳам зарур бўлиб, Сиз SH-BL-818 блендерининг биргина тугмасини босиш ёрдамида ортиқча уринишларсиз мазали таом ва ичимликларни бир зумда тайёрлашингиз мумкин. Стационар блендер SH-BL-818 кучли мотор, ўткир тиғ, зангламайдиган пўлат ва 1800 мл. ҳажмдаги шиша стаканга эга.Шовқинсиз ишлайди – ажойиб натижани беради!

SH-BL-818 блендери ёрдамида турфа турдаги таомларни тайёрлаш имкони мавжуд. Блендер қуйидаги ошхона вазифаларини бажаради:

смузи, соуслар, ёнғоқли сут,мева ва сабзавотли пюре, йогуртлар, шунингдек,болалар ва парҳез учун таомлар тайёрлаш

●коктейлларни аралаштириш;

● сабзавотлар, мевалар, ёнғоқлар, қаҳва ва бошқа қаттиқ маҳсулотларни майдалаш;

● суюқ ҳамир қоришмаси;

●мусс ва паштетлар;

● ширинликлар тайёрлаш учун турли қоришмалар, тухум оқини кўпиртириш; 

●суюқ ҳамир ва тухум қоришмаси;

●музларни парчалаш ва ҳ.к.