Ўзбекистон | 00:11 / 29.07.2018
23282
1 дақиқада ўқилади

"Ўзбекистонга ташриф буюриш учун 7 сабаб". Қозоғистонлик блогерлар Ўзбекистон ҳақида видео эълон қилди

Youtube’даги Alkettik сайёҳ блогерлар каналида Ўзбекистонга бағишланган кўрсатув тақдим этилди.

“Ўзбекистонга бориш учун 7 сабаб” деб номланган кўрсатув муаллифлари саёҳатларини Тошкент шаҳридан бошлашган.

Улар кўрсатувларида томошабинларни ўзбек ошхонаси, Тошкент телеминораси ва метроси ҳамда бозори билан таништиришади.

Муаллифлар шунингдек, Урганч, Хива, Бухоро, Самарқанд шаҳарларидаги тарихий обидалар гўзаллигидан ҳайратларини яшира олишмаган.
Улар Ўзбекистонда туризм соҳаси жадал ривожланаётганини эътироф этишган. 

Кўрсатув “Ўзбекистон - Шарқ маданияти қалбига йўл шу ердан бошланади”, деган сўзлар билан якунланади.