Камбожада ҳукмрон Камбожа халқ партияси мамлакат парламенти қуйи палатаси – Миллий ассамблеяга сайловларда ғалаба қозонди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.
Миллий ассамблеяга депутатлар сайланиши деярли 23 минг сайлов участкасида бўлиб ўтган. Мамлакат марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, мамлакатнинг 16 млн фуқаросидан 8,3 млн нафардан кўпроғи овоз бериш ҳуқуқига эга.

















