Спорт | 11:46 / 30.07.2018
8284
1 дақиқада ўқилади

«Саркози Платинига сиёсий босим ўтказган». Блаттер ЖЧ-2022 ҳақида янги фактни маълум қилди

Фото: AP

ФИФАнинг собиқ президенти Зепп Блаттернинг айтишича, Франциянинг аввалги президенти Николя Саркози ЖЧ-2022 мезбонини аниқлаш жараёнига аралашган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мундиални ўзида қабул қилишга Қатар, АҚШ, Жанубий Корея, Япония ва Австралия давлатлари даъвогарлик қилганди. Қатарликлар тўртинчи турда америкаликларни 14:8 ҳисобида ортда қолдиришган.

«Ёмон хабар: Қатар бошқа қатнашчиларга тухмат қилишда айбланмоқда! Факт шуки, Қатар Франциянинг собиқ президенти Саркозининг ФИФА вице-президенти Мишель Платинига сиёсий босим ўтказганидан кейин ғолиб чиққан», - деб ёзди Блаттер «Твиттер» саҳифасида.

Аввалроқ Қатар ЖЧ мезбонлиги учун кураш вақтида қора пиар қўллаган ҳолда рақибларига имконият қолдирмаслик учун Марказий разведка бошқармасининг агентлари ва бошқа PR-фирмаларни ёллагани хабар қилинганди.

Энг сўнгги футбол янгиликларни Tribuna.uz'нинг Telegram-каналида кузатиб боринг.

Мавзуга оид