Спорт | 08:01 / 04.08.2018
47243
1 дақиқада ўқилади

Ҳабиб Нурмагомедов ва Конор Макгрегор ўртасидаги жанг санаси маълум

Фото: Steve Marcus/Michael Reaves/Getty Images

Россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов ва ирландиялик Конор Макгрегор ўртасидаги жанг 6 октябрь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) президенти Дана Уайтнинг сўзларига кўра, жанг Лас-Вегасдаги UFC 229’нинг асосий воқеаси бўлади.

Ҳозир Нурмагомедов ташкилотнинг енгил вазн тоифасидаги камарига эгалик қилади. Макгрегор ярим енгил ва енгил вазн тоифаларидаги собиқ чемпион саналади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурмагомедов Макгрегорни кўчада кўриб қолса яхшилаб дўппослаши ҳақида айтганди.

Мавзуга оид