Суннатилло Абдурасулов бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг захира таркиби Вьетнамдаги халқаро турнирда муваффақиятсиз иштирок этди.

Мусобақанинг сўнгги ўйинида Ўзбекистон олимпиячилари Вьетнам билан 1:1 ҳисобидаги дурангни қайд этиб, жами 2 очко тўплаб, 3-ўринни эгаллади. 

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонликлар 1-тур ўйинида Уммон билан 1:1 ҳисобида дурангни қайд этган бўлса, Фаластинга қарши ўйинда 1:2 ҳисобида ютқазган эди.

Вьетнамдаги халқаро мусобақа Ўзбекистон олимпия терма жамоасига номзод бўлган футболчиларни синовдан ўтказиш, уларга халқаро ўйинлар тажрибасини тақдим қилиш ва саралаб олиш вазифасини бажариб берди.