Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбектелеком»да ўзгаришлар. Аввалги бош директор яна раҳбар этиб тайинланди
2018 йил 8 август куни «Ўзбектелеком» АК раҳбариятида қатор лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.
Компания раҳбари этиб аввал ҳам бош директор лавозимида фаолият юритган Шуҳрат Қодиров тайинланди.
Фото: Ўзбектелеком
2018 йилнинг февраль ойидан августигача бош директор лавозимини эгаллаган Фарҳод Рўзиев компаниянинг тижорат директори лавозимига ўтказилди.
Фото: Ўзбектелеком
Бундан ташқари, Жамол Мақсудов Евгений Маркинг ўрнига Истиқболли ривожлантириш ва инновациялар бўйича директор лавозимига тайинланди.
Қодиров биринчи марта 2016 йилда компаниянинг раҳбари лавозимини эгаллаган, ўшанда у 2013 йилдан «Ўзбектелеком»га раҳбарлик қилиб келган Абдурашид Абдумўминов ўрнида иш бошлади. Бундан олдин Қодиров Uzdigital TV ва UZMOBILE’ни турли йилларда бошқарган.
Мавзуга оид
16:30 / 16.04.2026
Uzbekistan Airways’дан “Ўзбектелеком”гача. Қатор давлат компаниялари сотувга чиқарилади
18:17 / 19.09.2025
Телекоммуникация операторларига ташқи интернет каналларига уланишга рухсат берилди
13:00 / 05.06.2025
«Ўзбектелеком» АЖ Humans мобил оператори билан боғлиқ ҳолат юзасидан муносабат билдирди
19:09 / 03.06.2025