Ўзбекистон | 15:32 / 09.08.2018
23526
2 дақиқада ўқилади

2-сон Республика клиник шифохонасига янги бош врач тайинланди

Фото: rks2.uz/Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Зулфия Абдураҳмонова 2-сон Республика клиник шифохонаси бош врачи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz’га Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Унга, аввало, даволаш ишларида тиббиётнинг замонавий ва самарали технологияларини кенг жорий этиш, жумладан, кардиология, наврология, терапия каби қатор йўналишларни такомиллаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш, тиббий радиология йўналишида илмий ишларни ривожлантириш, давр талабига мос малакали кадрларни тайёрлаш, хорижнинг нуфузли тиббиёт муассасалари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаган ҳолда, соҳа вакилларининг халқаро клиникаларда малака оширишларини, чет эл мутахассисларининг клиникада маҳорат дарсларини ташкил этиш каби  вазифалар юклатилди. Шунингдек, унга  халққа  янада яқинлашиш, қоғозда қуруқ ҳисоботлар билан эмас, балки амалий натижалар билан одамлар ишончини қозониш, улар дардига малҳам бўлиш каби устувор йўналишлар ҳам белгилаб берилди.

З.Абдураҳмонова бунга қадар мазкур клиник шифохонанинг даволаш ишлари бўйича бош врач ўринбосари, шу билан бирга, бош врач вазифасини бажарувчи вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.

Мавзуга оид