«Дунё» ахборот агентлиги маълумотига кўра, Ш.А. Францияда бўлган вақтида Тур шаҳридаги шифохонага ётқизилган.
Унинг даволаниши давомида Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси фуқаро ва тиббиёт муассасаси билан доимий алоқада бўлиб, зарур ёрдам кўрсатган.
Ҳамюртимизнинг соғлиғи яхшилангач, дипломатик миссия Миграция агентлиги билан ҳамкорликда унинг Ватанга қайтишини ташкил этган.
Фуқаро Ўзбекистонга эсон-омон етиб келган. Энди у оиласи бағрида соғлиғини тиклаб, кейинги муолажаларини давом эттиради.















