Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 3 августдан бошлаб Осиё ўйинларига сўнгги тайёргарлик доирасида Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказди.
Бугун олимпиячилар «Металлург» клубига қарши назорат ўйини ўтказишди. Ўйин бекободликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Беллашувда Равшан Ҳайдаров йиғинга жалб қилинган барча футболчилар хизматидан фойдаланди.
Эртага соат 21:00да терма жамоамиз аъзолари Индонезияга йўл олишади. Ундан аввал, соат 11:00да «Миран» меҳмонхонасида бош мураббий Равшан Ҳайдаров билан матбуот анжумани ташкил қилинади.
Осиё ўйинларининг футбол бўйича мусобақасига 14 август куни старт берилади.
Терма жамоамизнинг Осиё ўйинларидаги тақвими:
14 август, 1-тур:
Ўзбекистон – Бангладеш
Жакарта. «Пакансари» стадиони
Бошланиш вақти: 14:00
16 август, 2-тур:
Қатар – Ўзбекистон
Жакарта. «Пакансари» стадиони
Бошланиш вақти: 17:00
19 август, 3-тур:
Таиланд – Ўзбекистон
Жакарта. «Пакансари» стадиони
Бошланиш вақти: 17:00















