Инновацион ривожланиш вазирлигида таркибий ўзгартиришлар юз бермоқда, Илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштириш Президент жамғармаси, шунингдек Фанлар академиясининг Илмий-техникавий маркази ташкил этилмоқда. Бу Президентнинг 6.08.2018 йилдаги ПҚ–3899-сон қарорида назарда тутилган, деб ёзади Norma.
Қарор замонавий талаблар ҳисобга олинган ҳолда фан ва ишлаб чиқариш оқилона ва самарали интеграцияланиши, илмий-тадқиқот инфратузилмаси ва инновацион фаолият комплекс ривожланишини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.
Инновацион ривожланиш вазирлиги тузилмасида:
• илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий ишланмалари, технологиялари ва бошқа инновацион дастурлари тижоратлаштирилиши ва трансферини таъминлаш учун масъул бўлган вазир ўринбосари қўшимча лавозими жорий этилмоқда;
• инновацион лойиҳалар натижаларини тижоратлаштириш бўлими негизида Ўзбекистон Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган 11 штат бирлигидан иборат бошқарув ходимлари сонини қўшимча равишда ажратган ҳолда илмий ишланмалар ва технологияларни тижоратлаштириш ва трансфер қилиш бошқармаси ташкил этилмоқда.
Қуйидагилар янги жорий этилаётган лавозимдаги вазир ўринбосарининг асосий вазифалари этиб белгиланган:
• амалий натижага йўналтирилган маҳсулотлар ва технологияларни ишлаб чиқиш бўйича тадқиқотларни ўтказишда Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг ишини мувофиқлаштириш;
• илмий-тадқиқот муассасалари амалга ошираётган илмий ишланмаларни иқтисодий рентабеллиги юзасидан мунтазам равишда таҳлил қилиш ва танлаб олиш, шунингдек жорий этиш ва тижоратлаштириш;
• юксак технологик ва тижоратлаштириладиган маҳсулотларни ишлаб чиқиш мақсадида илмий, илмий-таълим муассасалари ва ишлаб чиқариш сектори ўртасида интеграцияни таъминлаш;
• илмий ва инновацион фаолият натижалари муаллифларига илмий-техникавий ҳужжатлар, бизнес-режаларни тайёрлашда, технологияларни патентлаш ва лицензиялашда ҳар томонлама ёрдам бериш;
• илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштириш тадбирларини молиялаштириш учун маҳаллий ва хорижий инвестициялар, халқаро ва хорижий молия институтларининг грантлари, маблағларини жалб этиш ишини ташкиллаштириш;












