Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бир маҳаллада икки маротаба талончилик қилган шахслар қўлга олинди
Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида жиноят содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, 17 август куни туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, шу йил 8 август куни Фарғона вилояти Бувайда туманида яшовчи, муқаддам судланган Ў.Ю. ва Наманган вилояти Учқўрғон туманида яшовчи А.К. “Ийк ота” маҳалласида жойлашган қабристон олдида Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида яшовчи З.О.ни юзига қўллари билан уриб “Самсунг” мобиль телефонини, 9 август куни эса айнан ушбу маҳалла ҳудудида Чиноз туманида яшовчи Д.Х.га ҳам куч ишлатиб унинг “BOSCH” русумли перфораторини тортиб олиб, воқеа жойидан кетганликлари кўрсатилган.
Кўрилган чоралар натижасида Ў.Ю. ва А.К. ушланганлар.
Мавзуга оид
19:49 / 02.07.2026
Тошкент вилоятида иссиқхоналарни демонтаж қилиш бошланди
11:20 / 22.06.2026
Бўстонлиқда каналга тушиб кетган икки боладан бирининг жасади топилди
21:23 / 20.06.2026
Қибрайда автомобилда қизларга уятсиз ҳаракат қилган йигитлар 5 суткага қамалди
16:47 / 19.06.2026