Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳрида бир гуруҳ йигитлар бошқа йигитларнинг буюмларини зўрлик ишлатиб олиб қўйган ҳолат акс этган видеотасвирлар тарқалди.

Мазкур ҳолат Наманган вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан ўрганилди.

Аниқланишича, 19 сентябр куни Наманган шаҳрининг “Даштбоғ” маҳалласи ҳудудида 2-сонли касб-ҳунар техникумининг 1-босқичида таҳсил олувчи 7 нафар талаба шу техникумнинг 4 нафар 1-босқич талабасининг ёнидаги пул, соат ва телефонларини зўрлик ишлатиш йўли билан талон-торож қилган.

Терговга қадар ўтказилган текширув давомида видеотасвирда акс этган барча иштирокчиларнинг шахсига аниқлик киритилди. Шунингдек, мазкур ҳолат натижасида бирор-бир шахсга тан жароҳати етказилмаганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.