Ўзбекистон эркин кураш терма жамоасининг 125 кг вазн тоифасидаги вакили Давит Модзманашвили Осиё ўйинларида финалга чиқа олмади.
У ярим финалда эронлик Парвиз Ҳадизодага қарши курашиб, 8:11 ҳисобида (6:4, 2:7) ҳисобида мағлуб бўлди.


Энди Модзманашвили бронза медали учун ҳиндистонлик Сумит Сумитга қарши гиламга чиқади.

Давит Модзманашвили нимчорак финалда индонезиялик Димас Септо Анугҳарани 10:0, чорак финалда мўғулистонлик Натсагсурен Золбоо устидан 3:0 (1:0, 2:0) ҳисобида ғолиб чиқиб, ярим финалга етиб келганди.
Бундан аввалроқ аёллар курашида 50 кг вазн тоифасида иштирок этувчи Даулетбике Яхшимуратова ярим финалда ютқазгани ва бронза учун курашиши маълум бўлганди.

Унинг медаль учун рақиби жанубий кореялик Ким Ҳюнгжу бўлади.
















