Бугун, 20 август санасида Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида XVIII ёзги Осиё ўйинлари давом эттирилмоқда.

Бугун эркин кураш бўйича аёллар жамоасининг 3 вакили, эркаклар жамоасининг бир вакили баҳсларга қўшилди.

125 кг вазн тоифасида иштирок этувчи Давит Модзманашвили нимчорак финалда индонезиялик Димас Септо Анугҳарага қарши гиламга чиқиб, биринчи раунддаёқ ҳисобни 10:0 кўринишига келтирди ва соф ғалабага эришиб, кейинги босқичга чиқди.

Фото: Анвар Ильясов

У чорак финалда мўғулистонлик Натсагсурен Золбоо устидан 3:0 (1:0, 2:0) ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди.

Фото: Анвар Ильясов
Фото: Анвар Ильясов

Энди у финал йўлланмаси учун эронлик Парвиз Ҳадизодага қарши баҳс юритади.

Аёллар курашида эса 50 кг вазн тоифасида иштирок этувчи Даулетбике Яхшимуратова нимчорак финал баҳсида вьетнамлик рақибаси Нгуэн Ти Хуан устидан 12:2 (0:2, 12:0) ҳисобида ғалаба қозонди.

Унга чорак финалда мўғулистонлик Эрденсук Нарангерел рақиб бўлди. Ўта қийин кечган баҳс давомида очколар бўйича ортда борган (1:0, 4:6) Ўзбекистон вакили баҳс охирида рақибининг курагини ерга теккизиб, соф ғалабага эришди.

Фото: Анвар Ильясов
Фото: Анвар Ильясов

Аммо ярим финал унинг учун омадсиз кечди. Ҳиндистонлик Винеш Винешга қарши курашган Яхшимуратова 0:10 ҳисобида ютқазди. У энди бронза учун курашади.