Иқтисодиёт | 13:30 / 27.08.2018
47235
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўсмоқда

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 28 августдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 23,44 сўмга қимматлашган ва 1 доллар 7827 сўму 23 тийинга тенг бўлиб турибди.

Евро курси эса 170 сўму 83 тийинга кўтарилиб, 1 евро 9096 сўму 02 тийинни ташкил этмоқда.

Бир рубль курси 76 тийинга ўсиб, 1 рубль курси 116,46 сўмга етган.

Эслатиб ўтамиз, кейинги бир неча ой давомида пасайиб келган доллар курси ўтган ҳафтадан яна ўса бошлади. Ўтган ҳафтада курс 13.59 сўмга қимматлашганди.

Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Мавзуга оид