Ўзбекистон | 01:56 / 28.08.2018
14915
1 дақиқада ўқилади

Эркинжон Турдимов самарқандлик зиёлилар билан учрашди

Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов 27 август куни оммавий ахборот воситалари вакиллари, ижодкор зиёлилар билан учрашиб, уларни Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллиги байрами билан табриклади.

«Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқлигини таъминлаш, самарали жамоатчилик назоратини ўрнатишда биз сизга таянамиз, Самарқанднинг интеллектуал салоҳияти жуда юқори. Лекин бу салоҳиятдан ҳали унумли фойдалана олмаяпмиз. Бугун ушбу масалаларда ўзаро фикрлашиб олсак мақсадга мувофиқ бўлади», деди Э.Турдимов.

Вилоят раҳбари ўз жамоасини — ҳоким ўринбосари ва бошқарув аппарати ходимларини зиёлиларга таништирди.

Самарқандга ташриф буюрган таниқли меҳмонлар ва вилоят санъаткорлари томонидан ижро этилган шўх куй-қўшиқлар тадбирга файз бағишлади.

Ш.Шокиржонов,
Kun.uz мухбири

Мавзуга оид