Спорт | 17:44 / 28.08.2018
12882
1 дақиқада ўқилади

Осиё ўйинлари. Боксда Ўзбекистоннинг учинчи вакили ярим финалда

Осиё ўйинлари Ўзбекистон бокс жамоасининг бугун рингга чиққан учинчи вакили ҳам ғалаба қозонди.

-69 кг вазн тоифасида турнирга ташриф буюрган Бобоусмон Батуров чорак финалда жанубий кореялик Лим Ҳюнчулга қарши рингга чиқиб, 5:0 (27:26, 28:25, 27:26, 27:26, 28:25) ҳисобида ғалаба қозонди.

 

Энди Бобоусмон Батуров Осиё ўйинлари финалига йўлланма олиш учун таиландлик Арде Сайлом билан ярим финалда жанг қилади.

Бундан олдинроқ Ўзбекистон жамоасининг -52 кг вазн тоифасидаги вакили Жасурбек Латипов индонезиялик Сугуро Алдомсни 4:1 ҳисобида, -60 кг вазн тоифаси вакили Шунқор Абдурасулов эса қирғизистонлик Қодирбек Арген улуни 3:2 ҳисобида енгиб ярим финалга чиққанди.

Ярим финал жанглари 31 август кунига белгиланган.

Мавзуга оид