Ўзбекистонда ягона мактаб формасининг жорий этилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Дин ишлари бўйича қўмита ўз позициясини билдирди. Қуйида унинг тўлиқ матни келтирилади.

Ўзбекистонда ягона мактаб формасини жорий этилиши юзасидан ижтимоий тармоқларда айрим фуқаролар томонидан юзага келган мунозаралар, хусусан диний либослар (ҳижоб ва б.қа) кийишга белгиланган чекловлар натижасида диний эркинлик чекланиши мумкин деган ёндашувлар мазкур масала юзасидан фикр билдирилишини тақозо этмоқда.

Мактаб формасини жорий этишга оид миллий қонунчилик, умумэътироф этилган халқаро қоида ва стандартлар, хорижий давлатлар тажрибаси, психологик ва физиологик жиҳатлар чуқур ўрганилиб, қуйидагилар маълум қилинади.

Тасдиқланган мактаб формаси кийиниш маданияти ва эстетик талабларга мос равишда мўътадил шаклда ишлаб чиқилган бўлиб, ўқувчилар ўртасида ижтимоий адолат ва тенгликни таъминлайди, уларнинг саломатлиги, психологик, физиологик жиҳатларига тўлиқ жавоб беради, турли динларнинг кийинишга оид қарашлари, қоида ва меъёрларини камситмайди, шу билан бирга миллий менталитетимизга зид оммавий маданиятга хос бўлган очиқ-сочиқ либосларнинг ўқувчи ёшлар ўртасида тарқалишини олдини олади.

I. Ўзбекистоннинг миллий қонунчилиги

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг муқаддимасида Ўзбекистон халқи инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлагани кўрсатилган.

Шу боис, давлатимиз томонидан олиб борилаётган ҳар қандай ислоҳот, жумладан ёшларни сифатли таълим олишларини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар инсонпарварлик ва демократик тамойилларга асосланиши лозим.

Конституцияда Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенглиги, шунингдек мактаб ишлари давлат назоратида ва мактабларда амалга ошириладиган ислоҳотлар давлат томонидан амалга оширилиши алоҳида кўрсатилган.

Бинобарин, мактаб ишларига оид ислоҳотлар давлат томонидан амалга оширилар экан, бунда фуқароларга уларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар