Дин ишлари бўйича қўмита хабарига кўра, электрон навбатга рўйхатдан ўтиш икки усулда амалга оширилади — Ягона интерактив давлат хизматлари портали www.my.gov.uz ва www.haj-umra.gov.uz сайти орқали.
Бундан аввал Саудия Арабистони “Ҳаж — 2026” мавсумида зиёратчилар визани фақат Nusuk платформаси орқали берилган соғлиқ ҳолати ҳақидаги тиббий гувоҳнома мавжуд бўлган тақдирда олиши мумкинлигини маълум қилган эди.
Ҳажда иштирок этишга рухсат этилмайдиган касалликлар рўйхатида қуйидагилар кўрсатилган: диализ талаб қиладиган буйрак етишмовчилиги, оғир шаклдаги юрак ва жигар етишмовчилиги, кислород қўллаб-қуввати талаб этиладиган сурункали ўпка касалликлари, шунингдек, жиддий руҳий ва неврологик бузилишлар. Бундан ташқари, ҳомиладорликнинг сўнгги триместридаги аёллар, фаол юқумли ва онкологик касалликларга чалинган шахслар сафарга қўйилмайди.















