Бугун, 2 сентябрь куни Индонезияда ўтган 18-Осиё ўйинлари ўз ниҳоясига етди. Унда қатнашган Ўзбекистон олимпиачилари спортнинг турли йўналишларида баҳс олиб боришди ва муносиб натижаларни қайд этишди.

Шу муносабат билан спортчиларга қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистон ҳукумати томонидан Boeing 787-8 Dreamliner самолётида махсус чартер рейси йўлга қўйилди. У 200 нафарга яқин асосий делегацияни Жакартадан тўғри Тошкентга келишини таъминлайди. Бундан ташқари, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК томонидан спортчиларнинг ғалабасига бағишлаб торт тайёрланди. Ўзбекистонлик спортчилар Тошкент вақти билан 15:00-16:00 атрофида ватанга етиб келишлари кутилмоқда.

Фото: Абдуллоҳ Файзуллаев
Фото: Абдуллоҳ Файзуллаев
Фото: Абдуллоҳ Файзуллаев
Фото: Абдуллоҳ Файзуллаев
Фото: Абдуллоҳ Файзуллаев
Фото: Абдуллоҳ Файзуллаев