Оддий яшаш дегани бу – жойни ҳар қандай жисмоний ва руҳий «чиқиндилардан» бўшатиш ва ўта самарадорлик ҳамда истеъмол қилишнинг юқори даражаси сизни бахтли кишига айлантирмаслигини тушуниш. Оддий яшаш дегани оддий нарсалардан ҳузур олишни англатади: ёлғизлик, сукунатдан завқланиб, ҳаётнинг ҳар бир лаҳзасининг қадрига етиш.

Машҳур блогер ва китоблар муаллифи Лео Бабаута катталар ҳаётида ўз йўлингизни бошлашга ёрдам берадиган саккизта маслаҳат беради.

Фото: Pixabay

1.Ёдингизда бўлсин: ҳар қандай кураш миянгиздан бошланади

Бирор нарсани ололмаганлик сабаб зўриқиш ва ҳафсаланинг пир бўлиши, шошқалоқлик ва ишга кўмилганлик буларнинг бари – муваффақият, одам, буюм, мавқе каби нарсаларга тобелик сабаб миянгизда туғилади. Ўз тобелигингизни “қўйиб юборинг”. Ана ўшанда ҳеч нарса сизни хафа қилиб, тушкунликка туширмайди.

2. Тобе бўлган нарсаларингизни кузатинг

Агар уларни «қўйиб юбормасангиз», ҳаёт осонлашиб қолмайди. Агар эски ёдгорликларга боғлиқлик сабаб уйингизни чиқиндилардан тозалай олмасангиз, доимий фаоллик ва ёзишмаларга тобе бўлсангиз, информацион юк ва чарчоқ сизга хавф солади.

Тобелигингизни оширадиган нарсалар ва нимадан халос бўла олмаётганингизни кузатинг. У хоҳ буюм, хоҳ одам ёки иш бўлсин, улардан халос бўлмасангиз, эркинликка эришмайсиз. Ҳаёт эса доим мураккаб бўлади.

Фото: Pixabay

3. Чалғиш одатидан халос бўлинг

Биз доимий равишда чалғиш, дарсларни бўлиб, ўзимизни жуда банд деб ҳис этишга кўникканмиз. Бирор киши билан суҳбатлашаётганда мессенжердаги хабарларга чалғиймиз.

Бу характер ёки миянинг ўзига хослиги эмас, балки ёмон одат эканини тушуниш керак. Агар қаттиқ ҳаракат қилинса, ундан халос бўлиш мумкин.

4. Ҳаётни тўлиқ экран режимида ўтказинг

Тасаввур қилинг, сизнинг ҳар қандай ишингиз – email’га жавоб, идиш ювиш ёки мутолаа – катта экранда намойиш этилмоқда. Фақат шу вазифа бор. Сиз ундан бошқа ҳеч нарсани кўрмайсиз. Агар ҳар бир ишни тўлиқ экранда намойиш этсангиз, ҳаётдаги зўриқишлар камаяди.