Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Хитойда ташкил этилган халқаро мусобақанинг дастлабки турида Тожикистонга қарши майдонга тушди.
Қизиқарли кечган баҳсда ўзбекистонлик футболчилар рақиб дарвозасини 1 марта ишғол қилишди. Гол муаллифи Ҳусниддин Ғофуров бўлди.
Суннатилла Абдурасулов шогирдлари кейинги турни 6 сентябрь куни Мьянмага қарши ўтказса, 8 сентябрь куни сўнгги ўйинда мезбонлар, Хитой терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Халқаро мусобақа
4 сентябрь, Куньмин, Хитой
Ўзбекистон U21 - Тожикистон U21 - 1:0
Гол: Ҳусниддин Ғофуров.

















