Американинг KSEE24 телеканали тўғридан-тўғри эфирида икки киши югуриб ўтди, улардан бирининг қўлида оёқ протези бўлган, бошқаси эса бир оёқда сакраб, унга етиб олишга ҳаракат қилган. Видео @andrewmachadhoe тахаллуси остидаги Twitter фойдаланувчиси томонидан эълон қилинди.

Ҳодиса пайтида телеканал мухбири Эндрю Марден (Andrew Marden) кадрда эди. У Калифорния штати, Фресно шаҳри стадионидаги сўнгги учрашув ҳақида гапириб бераётганди.

Twitter’да роликни 1,2 миллиондан ортиқ маротаба томоша қилишди. Кейинчалик Марденнинг тан олишича, орқасида нима содир бўлаётганини тушунмаган ҳам.