Аввалроқ, Тошкент шаҳар ИИББнинг Facebook’да тарқалган ёш боласини тиззасига ўтқазиб, машина ҳайдаб кетаётган аёлга нисбатан чоралар кўрилиши ҳақидаги хабар берилганди.

"Севимли" телеканалининг "Замон" информацион дастури ижодкорлари ушбу аёл билан боғланиб, ушбу ҳолатга ойдинлик киритишди, деб ёзмоқда Uz24.uz.

— Шахсий автомобилимда 8 йилдан буён ҳаракатланаман, — дейди ҳайдовчи Муножот Садриддинова. — Шу пайтгача йўл ҳаракати қоидаларини бузмаган эдим. Шундай вазият бўлдики, 2 ёш-у 3 ойлик фарзандим йиғлаб қолди. Қўйлиқдан Ибн-Синогача масофа узоқ бўлгани сабаб она сифатида тиззамга ўтқазиб машина бошқаришга мажбур бўлдим. Бундай қоидабузарликка йўл қўйганимдан пушаймонман, бошқа сафар бундай йўл тутмайман.