Жамият | 10:35 / 11.09.2018
7919
2 дақиқада ўқилади
Реклама

«Тошкент Француз альянс»ида таълим олинг ва Бальзакни аслида ўқинг

Тошкент Француз Альянси – француз тилини ўрганиш учун идеал марказ.

Унда француз тили дарслари чет тилларни ўқитишнинг Европа тизимига (CECR) мувофиқ олиб борилади.

Сизга бошланғич даражадан бошлаб ёки француз тили билим даражасини белгиловчи бепул тест натижасига асосан, билимингиз даражасидаги гуруҳларда машғулотлар таклиф қилинади.

Гуруҳ машғулотлари француз тилининг дастлабки (А1) даражасидан бошлаб, мукаммал (C1) даражага қадар ўрганишни ўз ичига олади. Ҳар бир курс 4 хил кўникмани ривожлантиришга қаратилган: оғзаки ва ёзма нутқни тушуниш, ёзма нутқ ва мулоқот қилиш.

Бизнинг курсларимиз Парижнинг Француз Альянси кўрсатмаларига асосан, коммуникатив услубиётга таянади. Бу усул бутун дунёда тан олинган бўлиб, қисқа вақт ичида юқори натижаларга эришишга имкон беради, шунингдек, тилни амалиётга татбиқ этиш учун энг яхши шароитларни яратади.

Тошкент Француз Альянси сизга қуйидагиларни таклиф қилади:

•  Қулай муҳитда юқори сифатли таълим;
•  Сизнинг талабингизга мослаштирилган ўқитиш методикаси ва шакллари;
•  Халқаро даражада тан олинган синов маркази;
•  Марказий Осиёдаги энг бой француз кутубхонаси;
•  Қўшимча ўқув тўгараклари: кино клублар, сўзлашув клуби, ўйин кечалари ва бошқалар;

2018 йил октябрь-декабрь ойлари ўқув курсларига рўйхатга олиш 5 сентябрдан 25 сентябрга қадар, душанбадан жумагача соат 14.00дан 19.00гача ва шанба куни соат 14.00дан 18.00гача. Якшанба - дам олиш кунидир.

Қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилинг: 

Тошкент шаҳри, Зулфияхоним кўчаси 112.

Мўлжал: Алоқа коллежи яқинидаги «Лабзак» бекати. 

Телефон: (998 71) 244 94 08/09

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид