Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўзбектелеком” Facebook бўйича расмий баёнот берди
Фото: KUN.UZ
Бир неча кун мобайнида бир қатор фойдаланувчилар Facebook ижтимоий тармоғи ва бошқа веб-ресурсларга киришда муаммоларга дуч келмоқдалар, деб ёзмоқда “Ўзбектелеком” ахборот хизмати.
“Facebook вакили узилишлар табиати маҳаллий эмас, балки глобал эканлиги ҳақида расмий баёнот берди: Марказий Осиё ва Шимолий Европадаги бошқа мамлакатларда ҳам шундай муаммолар кузатилмоқда.
Шунга қарамай, бир қатор оммавий ахборот воситаларида ижтимоий тармоқларга миллий оператор томонидан чеклов қўйилганлиги ҳақида маълумот пайдо бўлди”, - дейилади хабарда.
“Ўзбектелеком“ АК ушбу хабарларни инкор этди.
Қайд этилишича, бугунги кунда «Ўзбектелеком» АК маълумотлар узатиш тармоғи мунтазам равишда ишлаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Downdetector маълумотларига кўра Ўзбекистонда Facebook билан деярли муаммо йўқлиги, VPN’нинг оммабоплиги ошаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
16:30 / 16.04.2026
Uzbekistan Airways’дан “Ўзбектелеком”гача. Қатор давлат компаниялари сотувга чиқарилади
11:21 / 25.10.2025
Еврокомиссия TikTok, Facebook ва Instagram’да қонунбузарликларни аниқлади
22:04 / 07.10.2025
Ўзбекистонда Meta ваколатхонаси очилиши мумкин
18:17 / 19.09.2025