Жамият | 15:25 / 15.09.2018
8469
2 дақиқада ўқилади

«AGROS HAYOT» суғурта компанияси ўзининг 2 йиллигини нишонламоқда! 

Фото: AGROS HAYOT

Мазкур суғурта компанияси юртимиздаги энг йирик суғурта ташкилоти -«Ўзагросуғурта» АЖ томонидан таъсис этилган бўлиб, ҳаётни суғурта қилиш тармоғида I, II, III ва IV-класслар ҳамда умумий суғурта тармоғида 1 ва 2-класслар бўйича ихтиёрий ва мажбурий суғуртани амалга ошириш билан шуғулланади. 

Фото: AGROS HAYOT

«AGROS HAYOT» суғурта компанияси мамлакатимизда етакчи суғурта компаниялар 10талигида мунтазам равишда юқорилаб бормоқда. Шу билан бирга, ҳозирда компания томонидан, ўз фаолияти доирасига кирувчи янгидан янги ва мижозлар учун қулай бўлган суғурта маҳсулотларини жорий этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Шу кунларда компания, ўзининг “Тўғри Нишонлаймиз” деб номланган хайрия акциясини эълон қилди ва бу тадбир Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманидаги 78-имконияти чекланган ақли заиф болалар мактаб-интернатида бўлиб ўтди. Тадбирдан мақсад мактаб-интернатида тарбияланувчи 270 нафар имконияти чекланган ўқувчиларни мактаб анжомлари билан таъминлаш эди. Ўтказилган хайрия тадбирида ҳеч бир қатнашчи совғасиз қолмади, барча болалар байрам нашидасидан баҳраманд бўлдилар.

Фото: AGROS HAYOT

«AGROS HAYOT» суғурта компаниясининг тажрибали мутахассис ва иқтидорли ёшлардан иборат бўлган жамоаси ўзининг шу каби хайрли ва натижали ишларини давом эттириш ниятида.

Фото: AGROS HAYOT
Фото: AGROS HAYOT
Фото: AGROS HAYOT
Фото: AGROS HAYOT