Ўзбекистон | 18:42 / 17.09.2018
10682
1 дақиқада ўқилади

Август ойида Украина Ўзбекистонга қанча шакар етказиб бергани маълум бўлди

Фото: ukrinform

2018 йил август ойи давомида Украина шакар ишлаб чиқарувчилари 22,4 минг тонна шакарни ташқи бозорга етказиб бердилар, уларнинг 79 фоизи Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келади. Бу ҳақда Украина Шакарчилар миллий ассоциацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Маркетинг йилининг сўнгги ойи мобайнида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар 22,4 минг тонна шакарни ташқи бозорга етказиб беришди. Август ойида маҳсулот етказиб берилган асосий мамлакатга Ўзбекистон айланди - 79%. Бундан ташқари, Озарбойжон ва Молдовага кичик миқдорда юк жўнатилди - 10 ва 6 фоиздан», - дейилади идора хабарида.

Ассоциациядан қайд этишларича, август - шакарни экспорт қилиш бўйича энг фаол ой эмас, шунинг учун июль ойи билан таққослаганда чет элга жўнатилган юклар миқдори 39 фоизга қисқарди.

Мавзуга оид