Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шу ҳафта ОФК Ижроқўми йиғилишига мезбонлик қилади
Бугун, 24 сентябрь куни Осиё Футбол Конфедерацияси президенти, ФИФА вице-президенти шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа Тошкентга ташриф буюради.
ЎФА матбуот хизматидан маълум қилишларича, шу йил ёзда Россияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати вақтида Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице президенти Умид Аҳмаджонов ОФК раҳбари билан учрашган. Учрашувда томонлар ОФК Ижроқўмининг навбатдаги йиғилишини Тошкентда ўтказишга келишиб олишган.
Қайд этилишича, қўмита мажлиси 26 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги «International» меҳмонхонасида бўлиб ўтади. Шу муносабат билан 24-25 сентябрь кунлари ФИФА ва ОФКдан бир қатор мартабали шахслар Тошкент шаҳрига ташриф буюришади.
Маълум қилинишича, айни вақтда ОФК Бош котиби Дато Виндсор Жон Пол Тошкентга етиб келган. Бугун соат 18:30 да ОФК президенти шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа ҳам Ўзбекистон пойтахтига келади.
Айтиш жоиз, Ўзбекистон ОФК Ижроқўми йиғилишига илк маротаба мезбонлик қилмоқда.
Маълумот ўрнида, ОФК Ижроия қўмитаси ОФК Конгрессининг қарорларини ижро этиш учун масъул орган ҳисобланади. Ташкилотнинг бошқа 15 га яқин қўмиталари қарорлари ҳам Ижроқўм тасдиғидан ўтиши керак. Қўмитага конфедерация президенти раҳбарлик қилади. ОФКнинг 5 нафар вице-президенти ва 1 нафар бош котиби, ФИФА кенгашининг 5 нафар аъзоси ва 11 нафар қўмита аъзолари ушбу тузилма таркибига киради. Ижроия қўмитасининг 11 аъзоси орасида ЎФА бош котиби Сардор Раҳматуллаев ҳам бор.
Мавзуга оид
21:37 / 15.04.2026
ОФК янги мавсумдан Чемпионлар Лигаси иштирокчилари сонини оширмоқчи
18:59 / 21.03.2026
Осиё Кубоги-2031 кўчирилди – Ўзбекистон уни ўтказишга даъвогар эди
20:26 / 21.12.2025
Осиё футбол конфедерацияси ОФК Миллатлар Лигаси мусобақасини жорий этади
11:54 / 07.10.2025