Спорт | 11:49 / 01.10.2018
10437
2 дақиқада ўқилади

Марадона Мессига Аргентина терма жамоасидан бутунлай бош олиб кетишни маслаҳат берди

Аргентина термаси афсонаси Диего Марадона жамоа сардори Лионель Мессига халқаро фаолиятини якунлашни маслаҳат берди, деб хабар берди Goal. Эслатиб ўтамиз, «Барселона» яримҳимоячиси Аргентина футбол федерациясидан 2019 йил охирига қадар ўзини терма жамоага чақирмай туришларини сўраган.

«Мен Мессига умуман термага қайтмасликни маслаҳат берган бўлардим. Терма жамоада ҳамма нарсага уни айбдор қилишади. Ҳатто ёшлар термаси мағлуб бўлса ҳам...

Бироз ўзни четга олиб, ҳаммаси учун жавобгарликни ким бўйнига олишини кузатиб турадиган вақт келди. Аргентина терма жамоаси ортиқ мени руҳлантирмай қўйди. Бу ҳаммага тааллуқли. Биз кучли шижоатни йўқотиб қўйдик», - дея таъкидлаган Марадона.

Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли Месси Аргентина терма жамоасининг сентябрь ойида бўлиб ўтган Гватемала (3:0) ва Колумбияга (0:0) қарши учрашувларига жалб этилмаган, аввалроқ октябрь ойидаги Ироқ ва Бразилияга қарши баҳсларга ҳам чақирилмаслиги маълум бўлган эди.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид